Panasonic Convention 2016 кўргазмасидан лавҳалар
Европада ҳар йили қиш сўнгги, баҳор бошида ўзида тақдимотлар, анжуманлар ва кўргазмаларни қамраб олган Panasonic Convention тадбири ўтказилади. Мазкур тадбир Япониянинг Panasonic корпорациясининг келажакдаги маҳсулот ва режаларига бағишланган бўлиб, ҳамкорлар ва ОАВ ҳодимлари учун ўтказилади. Февраль охирида Франкфуртда ўтказилган Panasonic Convention 2016да “Вести.Hi-tech” нашри вакиллари ҳам иштирок этиб, япон электроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчи компаниясининг янгиликлари билан танишиб чиқишди. Шунингдек, корпорациянинг топ-менежерлари – компаниянинг Европадаги раҳбари Лоран Абади ва Россиядаги бош директори Дзюнити Судзуки билан суҳбат қуришди.
Телевизор ва плейрлар
Panasonic Convention 2016 кўргазмасининг асосий экспонати – шубҳасиз, VIERA телевизорларининг янги моделлари бўлди. Сўнгги йилларда, компания, асосан, ўзини премиум маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда ва 4K Ultra HDни кўтара олувчи – DX индексли топ-моделларга эътиборини қаратмоқда.
DX900 флагманлари — UHD Alliance ассоциацияси томонидан Ultra HD Premium сертификациясини олган биринчи Panasonic телевизорлари. Қурилма максимал аниқ рангли узатишни таъминловчи Studio Master HSX+ видеопроцессори билан жиҳозланган. VIERA DX902нинг топ 68 дюймли модели нархи 4500 долларни ташкил этади.
Бироз арзонроқ нархдаги VIERA DX800 телевизори – 50 ёки 58 дюймли экран диагоналига эга бўлиб, флагман каби кенгайтирилган динамик диапазонда фильмларни намойиш этувчи HDR техналогиясини кўтара олади. Унда аниқ рангларни узатишни Studio Master HSX процессори таъминлаб беради. 800-сериянинг ажралиб турувчи жиҳати – унинг дизайнида: телевизорни анъанавий стендлар ўрнига ён томонда учбурчак тиргаклар ушлаб туради.
Франкфуртда янги технологиялар остида яратилган телевизорлар билан бир қаторда 4K Ultra HD Blu-ray оптик дискли UB900 плейри ҳам намойиш этилди. Нархи 850 доллар қийматида баҳоланган қурилма DX900 телевизорлари каби Panasonic’нинг айнан ўша “голливуд лабораторияси”да ишлаб чиқилди.
Фотоаппарат ва видеокамера
Япония компаниясининг энг янги фотоаппарати — Panasonic Lumix TZ100 компакти бўлди. Чўнтак камерада 1 дюймли “катталар” сенсори ва 10 карра яқинлаштирилувчи объективга эга. Харидорларни 4К-видеони тасвирга олиш имконияти, олиниб бўлинган суратларда фокус нуқтасини алмаштириш функцияси қизиқтириши керак. Бу камеранинг ўзида 4К орқали олинган қисқа видео ичидан энг яхши кадрни танлаб, уни 8 мегапикселли фотосурат кўринишида сақлашга қулайлик яратади. Камера Америкада эмас, Япониянинг ўзида ишлаб чиқарилади. Европа бозорларида апрелдан бошлаб сотувга чиқиши режалаштирилган.
Аудиотехника
Кўргазмада овоз аппаратлари доирасидаги энг қизиқарли анонс — ALL Connected Audio тармоқли аудиоқурилмаларининг намойиши бўлди. IPX7 стандартлари бўйича сертификацияга эга сувга чидамли (уни хатто душ қабул қилиш хонасига ҳам олиб кирса бўлади) SC-ALL05, SC-ALL7CD колонкаларида компакт-дискларни кўтара олувчи (ундан мусиқаларни кўчиришга мўлжалланган хотирага эга) 6 соатга етадиган батарея жойлашган. Шунингдек, симсиз 5.1 тизимли уй кинотеатрларида фойдаланса бўладиган 80 ваттли SC-ALL9 2.1 колонка ва 40 ваттли SC-ALL9 колонка ҳам намойиш этилди.
“Ақлли уй” ва “Интернет жиҳозлари”
Panasonic Convention кўргазмасининг энг эътиборли қисми “ақлли уй” ва “интернет жиҳозлари”га бағишланди. Улардан бири – Aquarea иссиқлик насосидир. Бу тизим атрофдаги ҳавони илитиб берувчи манба ҳисобланиб, маиший иситкичлар учун сувни иситиб беради. Электрон иситкичларга нисбатан иситиш ва иссиқ сув учун кетадиган харажатларни 80 фоизгача тежайдиган Aquarea-20 даражали Цельсий ҳароратида ҳам фаол ишлайди. Ёз кунларида эса мазкур иссиқлик насосидан хона ҳавосини салқинлатишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, Panasonic “интернет жиҳозлари” номи остида электрон бозорга уй ҳавфсизлиги ва кузатуви учун зарур бўлган янги маҳсулотларни ҳам намойиш этди. “Panasonic Smart Home & Allianz Assist” янги ҳизматидан фойдаланиш учун датчик ва камераларга ойига 10 евро тўлаб, уйларни мониторинг қилиш мумкин. Агар кимдир уйга бостириб кирмоҳчи бўлса, дарҳол уй эгасининг смартфонига фавқулотда ҳолат ҳақидаги хабар боради. Шу билан бир вақтнинг ўзида сигнал полицияга арз қилишига ёрдам берувчи Allianz пультларига етиб боради.