Ўзбекистон | 15:13 / 24.03.2016
3025
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучсиз зилзила сезилди

Бугун, 24 март куни маҳаллий вақт билан соат 13:37да Тошкент шаҳри аҳолиси вакиллари кучсиз зилзилани сезишди.

"Тошкент" сейсмомарказининг хабар беришича, зилзила эпимаркази Тожикистон ҳамда Афғонистон чегарасида, Тошкентдан 333 км узоқликда жойлашди. Зилзила марказида зилзила кучи 4, 9 магнитудани ташкил этди. Тошкентда сезилган зилзила кучи эса тахминан 2 баллга тенг бўлган.