Эгизаклар нима эканини биласизми? Бу нафақат иккига кўпайтирилган қувонч, балки икки карра жонкуярик, ташвиш ва кичкинтойлар соғлиги тўғрисида хавотирланиш.
Ака-ука Боря ва Владик Югай бобоси ва бувисининг эгизак бахти. Улар 2002 йилда туғилишган ва икковида ҳам туғма юрак хасталиги аниқланган (ТЮХ).
Болакайларнинг отаси Россияга тирикчилик нияти билан кетиб, узоқ диёрда ўлим топган, онаси эса янги оила қуриб, уйдан чиқиб кетган. Шундан кейин Боря ва Владик бобоси ва бувиси қарамоғида қолиб кетди. Икки ўғлидан жудо бўлган уларнинг бувиси Людмила Анатольевна ўзининг бутун борлигини невараларига бахшида қилди.
Болалар доим кардиолог назорати остида бўлишган ва анчадан бери операцияга муҳтож эдилар, лекин чол ва кампир нафақасига очиқ юракда ўтказаладиган операция учун зарур бўлган махсус аппаратлар олиш қайда бўлсин... Иккита юрак, бир хил ташхис, иккита зарур бўлган оксигенатор ва иккита нафақа - мураккаб ҳаётий арифметика...
Шифокорлар эса операцияни тезроқ ўтказишни талаб қилишарди. Ҳар бир йил неваралари учун хатар келтирса, ҳар бир операциясиз ўтган йил болаларнинг умри учун хавф-хатарни оширса, икки ўғлонидан жудо бўлган она, болаларнинг бувисининг кўнгли қандай изтиробларни чекканини унинг ўзи билади.
ТЮХ янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабаби сифатида биринчи ўринни эгаллайди. Бу хасталик ҳар бир минг туғилган чакалоқлар орасида 6-7 марта учрайди ва бу барча ривожланиш бузилишлари орасида 30 фоизни ташкил этади. Болакай бир ёшдан ўтиб олса, ўлим эҳтимоли кескин камаяди, 1 ёшдан ўн беш ёшгача бўлган ТЮХга мубтало бўлган болаларнинг фақат 5 фоизи оламдан ўтади. ТЮХни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқлари туфайли олдин қилиб бўлмайдиган мураккаб реконструктив операцияларни муваффақиятли ўтказишга шифокорлар қодир бўлишган.
Шундай мураккаб операцияларни Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик марказида амалга оширишади. Қонунга мувофиқ болалар учун даволаниш ва операциялар бепул, лекин ҳозирча давлат барча операцияга муҳтож ТЮХга мубтало бўлган болаларни махсус оксигенаторлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар билан таъминлашга қодир эмас.
2015 йилнинг ноябрь ойида «Сочная долина» савдо белгиси (СБ) «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» хайрия акциясни ўтказди. Ноябрь ойи давомида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган маблағнинг бир қисми оғир касалликларга чалинган болаларни операция қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказилган эди. Акция 15 нафар боланинг операцияси учун етарли маблағ жамғаришга муваффақ бўлди.






