1996 йилда Apple компаниясининг асосчиси 1985 йилда компаниядан кетиб, ҳали ўз қадрдон компаниясига қайтмаганида ва у ўз бўйнига раҳбарлик юкини олмаган ҳолатда кенгроқ фараз қила олиши мумкин бўлган. Унинг баъзи фикрлари Wired нашрига берган интервьюсида ўз аксини топган, кейинчалик улар "доҳиёна" деб аталган – Жобс ўз фикрларининг кўпида ҳақ бўлган, деб ёзмоқда yablyk.com. Қуйида унинг шундай башоратларидан баъзилари келтирилган:

Интернетсиз бир қадам ҳам босиб бўлмайди

1996 йилда веб-муҳит ўз мақомини "Жаҳон ахборот ўргимчак ини"га айлантирди ва унинг кейинги катталашиши миқёсини исталган малакали мутахассис тахмин қила олган. Жобснинг хизмати шундаки, у "тармоққа исталган жойда кириш" ғоясини ишлаб чиққан – у бу билан моҳиятан ҳозирда "мобил интернет" деб номланувчи хизматни назарда тутган. Стив интернет бу кўринишда янги, жуда қизиқ хусусиятлар олишини айтган. Ҳозирда биз буни кўрмоқдамиз.

Тижоратчилар интернет эгаларига айланадилар

Жобс ахборот фазосида ҳокимият кимга тегишли бўлиши ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, у очиқчасига унга савдо билан шуғулланадиганлар эгалик қилишини айтган. Улар аввал интернетда кўплаб дўконлар очадилар, сўнгра харидорларни у орқали товар ва маҳсулотлар харид қилишга ўргатадилар, сўнгра асосий молиявий оқимлар устидан назоратни эгаллаб оладилар. Бу башоратнинг ёрқин исботи бўлиб Amazon компаниясининг тарихини келтириш мумкин – у бир вақтлар қўрқибгина рақамли макулатурани сотишга ҳаракат қилган, ҳозирда эса Walmart каби гигант чакана савдо тармоқлари Жефф Безос яратган Amazon орқасидан етиб олишга ҳаракат қиламан деб тойиб кетмоқдалар.

Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи бир-бирига яқинроқ бўлади

Жобс воситачилик тузилмалари ҳақида ишчи жараёнларни тормозлайдиган ва буюмларни уларнинг асл нархидан қимматроқ қиладиган ярамас нарсадек гапирарди. Унинг фикрича, бу бизнес учун таянч эмас, тўсқиндир. Янги ахборот каналлари пайдо бўлиши билан ишлаб чиқарувчи ва унинг маҳсулотига эҳтиёжманд истеъмолчи деярли бир-бирига қўл узатса етадигандек масофага яқинлашадилар. Бу номоддий қадриятларга нисбатан ҳам долзарбдир – кўплаб стартаплар, фриланс ва аутсорс хизматлари бунга мисол бўлади. Буюртмачи оммавий маҳсулот ўрнига унга айнан нима керак бўлса, шуни олади. Ва ҳеч ҳам воситачиларни "боқишга" шошмайди.

Интернетни рад этадиганларни инқироз кутади

Жобснинг фикрича, интернет кундалик ҳаётга қанчалик тиғизроқ кириб борса, у анъанавий тартибда ишлайдиган компанияларга шунчалик муаммолар туғдиради. Уларни камида зиёнлар ва машаққатли ўзгаришлар кутади, бунга кўпроқ чидайдиганлар эса энг кўп оғриққа учрайди, улар ҳаттоки мажбурий ва якуний инқирозга учраши мумкин.