Ҳолливуд блокбастерлари фильм рейтингида янги рекорд ўрнатиш учун ўзаро кураш олиб бораётган бир вақтда, уларни суратга олиш ва реклама қилишга кетадиган харажатлар ҳам тобора ортиб бораверади. 

Ҳолливудда айни дамда катта экранларда намойиш этилаётган “Бетмен Суперменга қарши: Адолат тонги” кинематография соҳасидаги энг қиммат фильмга айланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Унинг бюджетини 410 миллион долларга баҳолашмоқда.

Ҳозирда студия фильм қийматини ошкор этмади. Сўнгги йиллардаги 300-400 миллион доллар қийматидаги фильмлар кинобюджет саноатида одатий ҳолга айланади. 

IMDb сайти ҳамда фильмларнинг молиявий маблағлари ҳақидаги онлайн-манба Box Office Mojo маълумотларига кўра, кино тарихидаги энг юқори бюджетли фильмлар рейтинги тузиб чиқилди. 

20. «007: Спектр» (2015) — 246 млн доллар

Инфляция ҳисобисиз бюджет: 245 млн доллар

Дунё бўйича касса йиғими: 880 млн доллар.


19.«Суперменнинг қайтиши» (2006) — 246,4 млн доллар 

Инфляция ҳисобисиз бюджет: 209 млн доллар.

Дунё бўйича касса йиғими: 391 млн доллар


18. «Х одамлар: Сўнгги олишув» (2006) — 247,6 млн доллар 

Инфляция ҳисобисиз бюджет: 210 млн доллар

Дунё бўйича касса йиғими: 459,4 млн доллар


17. «Ўргимчак одам 2» (2004) — 250 млн доллар

Инфляция ҳисобисиз бюджет: 200 млн доллар

Дунё бўйича касса йиғими: 783,8 млн доллар