Фан-техника | 15:43 / 02.04.2016
4131
1 дақиқада ўқилади

Британиялик талабалар 3D-принтерда трансформер кўйлаклар яратишди

Британиядаги Хартфордшир университети талабалари 3D-принтер ёрдамида яратилган либослар коллекциясини намойиш қилишди. Либосларнинг ўзига хослиги шундаки, уларни тайёр ҳолатида ҳам кўриниши ва ўлчамини ўзгартирса бўлади, деб хабар беради WWD.

Университет декан ўринбосари Шон Борстрокнинг сўзларига кўра, у ерда анчадан бери мода ва замонавий технологиялар билан ҳамоҳанг нимадир яратиш режалаштирилган эди.

Коллекцияга турли рангдаги 8 та кўйлак киритилди. Кўйлакларни яратишга кетган вақт уларнинг бичими мураккаблигига боғлиқ. Масалан, бир кўйлакни яратиш учун 62 соат вақт сарфланди. Либосларнинг нархи хали маълум қилинмади.

Машҳур брендлар либос яратишда замонавий илм-фан ютуқларидан кўп фойдаланадилар. Мисол учун, Аdidas 3D-принтердан чиққан кроссовкалар ишлаб чиқарди, Faraday фирмаси эса электромагнит тўлқинлардан ҳимоя қилувчи либос яратди.