Жамият | 12:11 / 10.04.2016
8792
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг антиқа ташриф қоғозлари

Ташриф қоғози – бу фақат оқ тўғрибурчакли қоғозчага қора ҳарфларда ёзилган маълумотгина эмас. Шундай ташриф қоғозлари бўладики, улар ёрдамида ўсимлик ўстириш ёки томир уришини текшириш ҳам мумкин.
Агар қуйидаги ташриф қоғозлари қўлингизга тушиб қолса, сиз уларнинг эгасини албатта, бир умр ёддан чиқармайсиз.

Ландшафт дизайнери ташриф қоғози
Агар пакетча ичига сув солинса, унинг ичидаги кўкат ўса бошлайди.

Ўйинчоқ самолёт ва авиамоделлар ишлаб чиқарувчи компания ташриф қоғози
Бу ташриф қоғози билан самолёт ясаса бўлади.


Стилист
Yuka Suzuki исмли стилистнинг ташриф қоғозида соч ўрнида кўринмас соч тўғноғичлари.


Пазандалик блоги
Бу ташриф қоғозида жойлашган ошхона анжомлари кейинчалик сизга асқатиши мумкин.


Тиббиёт маркази
Бу каби ташриф қоғозини доимо ёнингизда олиб юргингиз келади. Сабаби у орқали томир уришини текшириш мумкин.


Фотосуратчи
Картани чироққа тутсангиз, фотосуратчининг маълумотларини кўришингиз мумкин.


Сартарошлик
Агар бу тароқнинг тишчаларига бармоқлар олиб борилса, мусиқа янграшини тинглаш мумкин.


Вегетарианча кафе
Мана шундай мазали карталар ҳам бор.


Рассом
Қўлнинг енгил ҳаракати ёрдамида ташриф қоғози сурат туширилган кичик станокка айланади.


3D-дизайнер
3D-ташриф қоғозининг ичида 3D-кўзойнаклари чиқиб келади.


Инвестицион компания
Ташриф қоғозини олганингизда, унда “Биз сизларни севамиз” деб ёзилган жумлага гувоҳ бўласиз. Агар ҳимоя қатламини ўчириб ташласангиз, у ерда “Биз сизларнинг пулларингизни севамиз” деган ёзув чиқади. Ана шундай ҳалол ва ростгўй компаниялар ҳам бор.


Мусаҳҳиҳ
Қалам шаклидаги катта ўчирғичли ташриф қоғози.


Типография
Бу ташриф қоғозини ўқиш учун сўзларн топишингиз керак бўлади. Агар буни уддалай олмасангиз, орқасини ўгиришингиз мумкин. Қарабсизки, контакт маълумотлари қаршингизда.


Дизайнер
Тетрис ўйинини эслатувчи ташриф қоғози.