ZTEдан «Интеллектуал синф»
ZTE корпорацияси Ўзбекистон Республикасида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Компания иштирокида бир нечта қўшма корхона ташкил этилган ва турли соҳаларда кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилди.
Бугунги кунда ZTE ширкати турли йўналишлар, шу жумладан, электрон таълим соҳасида самарали ечимлар таклиф қилмоқда. Хусусан, ZTE намунали лойиҳа сифатида ноёб тизим - Smart Classroom - "интеллектуал синф" дастурини ишлаб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университетига тақдим этди.
Ушбу тизим бирёқлама билим беришдан шахсга йўналтирилган изланувчан таълим дастурларига ўтиш имконини беради, бу эса ўз навбатида талабани яхши ўқишга ундайди ва ўқишнинг янада қизиқарли, самарали бўлишини таъминлайди. Шунингдек, ушбу масофавий таълим тизими ўқитувчиларга интеллектуал аудиториядан чиқмай туриб талабаларни ўқитиш, хорижий университетлар ва профессорлар билан алоқа қилиш имконини беради. Ҳар бир дарс серверга ёзилади ва талаба ҳамда ўқитувчиларга исталган қурилма орқали лекцияларни кўриб чиқиш имконини беради. Мультимедия тизими ноёб дастурий таъминот, электрон дисплей, электрон доска ва планшетлардан фойдаланган ҳолда талабанинг билим олишини кузатиш ва улардан ҳар бирини алоҳида, ҳам бутун синфни тестлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида талабанинг билим даражасини дарс пайтида ва ундан кейин баҳолашга хизмат қилади. Шунингдек, тизим ёрдамида электрон кутубхона ташкил этиш, талабаларнинг масофадан туриб китоблардан фойдаланишини таъминлаш мумкин, бу эса дарсликларни тақсимлаш ишларини анча тезлаштиради.
ZTE корпорацияси (Zhongxing Telecommunication Equipment) 1985 йили Хитойнинг Шеньчжен (Shenzhen) шаҳрида ташкил этилган. Ҳозирда компания телекоммуникациялар, саноат, энергетика, туризм, транспорт, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда энг замоанвий технологияларни таклиф этмоқда.
ZTE корпорациясининг 20 та R&D-маркази (илмий-тадқиқот марказлари) Хитой, АҚШ, Франция, Швеция ва Жанубий Кореяда фаолият олиб бормоқда. Fortune – 500 рўйхатига киритилган етакчи халқаро операторлар ва компаниялар ширкат технологиялари ва ечимларидан фойдаланади. ZTE иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун 50 дан ортиқ ечимлар таклиф этмоқда. Бундай ташқари, компания истеъмолчилар учун маҳсулотлар – телефонлардан тортиб смартфонларгача ишлаб чиқаради.
Компания томонидан тўпланган тажриба ва кўрсатиб ўтилган соҳаларда юритаётган оқилона сиёсати ZTEнинг бутун дунёдаги мижозларига ўз олдига қўйган бизнес мақсадларига эришиш ва ўз соҳаси етакчиларига айланиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида