Спорт | 09:26 / 20.04.2016
1560
1 дақиқада ўқилади

Агуэро АПЛда ўзинниг 100-голини урди

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро «Ньюкасл»га (1:1) қарши кечган Англия чемпионатининг 27-туридан қолдирилган учрашувида ҳисобни очувчи гол муаллифи бўлди.

Ушбу гол аргентиналик ҳужумчи учун Англия Премьер-лигасида юзинчиси бўлди.

Мазкур кўрсаткичга эришиш учун Агуэрога 147та ўйин талаб этилди ва бу лига тарихида иккинчи натижага айланди. «Манчестер Сити» ҳужумчиси ҳозирча фақат Алан Ширердан (124та ўйин) ортда қолмоқда.

27 ёшли аргентиналик ўйинчи 2011 йилнинг июлида «Атлетико»дан «Сити»га ўтганди.