АҚШ президенти Барак Обама 20 апрель кунининг биринчи ярмида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига етиб келди. У Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлиги саммитида иштирок этади. Бу ҳақда AFP хабар тарқатган.
У сафар давомида Ар-Риёдда араб давлатлари монархлари билан учрашади.
Саммитда терроризмга қарши кураш, Эрон билан муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликнинг турли жиҳатлари муҳокама этилиши кутилмоқда.






