«Боруссия» «Ҳерта»ни енгиб, Кубок финалига йўл олди
Футбол бўйича Германия Кубогининг иккинчи финалчиси номи ҳам маълум бўлди. 2015/16 йилги мавсумда кубок эгаси номи «Бавария» — «Боруссия Дортмунд» ўйинида аниқланади.
20 апрель куни Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия Бундеслигасида 4-ўринни эгаллаб турган «Ҳерта» билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бир кун олдин «Бавария» «Вердер»ни мағлубиятга учратиб, Германия Кубоги финалига йўл олганди.
«Боруссия» ва «Бавария» тўртинчи марта Германия Кубоги финалида учрашади. Ўтган 3 тўқнашувдан биттасида, 2011-12 йилги мавсумда дортмундликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қилишганди. Мюнхенликлар шу вақтгача 17 марта бундай финалларда ғолиб чиққан.
Германия Кубоги
Ярим финал ўйини
20 апрель, чоршанба
«Ҳерта» — «Боруссия Дортмунд» 0:3
Голлар: Гонсало Кастро, 20 (0:1). Марко Ройс, 75 (0:2). Генрих Мхитарян, 83 (0:3).
Ҳерта – Ярстейн, Лустенбергер, Брукс, Платтенхардт, Харагути (Шибер, 65), Вайзер, Шелбред, Штарк, Хегелер (Баумйоханн, 62), Калу, Ибишевич.
Боруссия Д – Бюрки, Хуммельс, Шмельцер (Дурм, 84), Пишчек, Вайгль, Кагава, Бендер, Мхитарян, Кастро (Гюндоган, 77), Ройс, Рамос.
Огоҳлантиришлар: Кастро (70), Платтенхардт (72).
«Бавария» Мюллернинг дубли эвазига «Вердер»ни енгиб, Кубок финалига йўл олди