Фан-техника | 09:03 / 21.04.2016
2026
3 дақиқада ўқилади

"inDriver" саёҳатлар халқаро агрегатори Тошкентда!

Тошкентда саёҳатларни буюртма қилувчи "inDriver" халқаро интернет хизмати ўз ишини бошлади. Хизмат кўрсатиш 21 апрель куни расман кучга кирди. Ўзбекистон мазкур илова хизмат кўрсатаётган тўртинчи мамлакат бўлди.

Ушбу мобил илованинг Тошкентда ишга туширилиши ҳақидаги гап-­сўзлар анчадан бери болалаётган эди. Технологик ва қулай хизмат қисқа вақт ичида Россия ҳамда Қозоғистонда мисли кўрилмаган натижаларга эришди.

"inDriver" турли шаҳарлардаги йўловчи ва ҳайдовчиларни бирлаштирди, жами фойдаланувчилар сони ­ бир миллиондан ортиқ! "inDriver" Тошкентда йўловчиларга лицензияли ҳайдовчиларнинг энг кенг ва қулай буюртма базасини таклиф этади.

"inDriver"нинг сири нимада?

1. Пулни тежаш. "inDriver" саёҳатининг ўртача нархи анъанавий такси хизматининг баҳосидан 30-­50 фоизга арзонроқ.

2. Вақтни тежаш. Бундан буён такси хизматларидан бўш машина қидириб қўнғироқ қилиш зарурати йўқ. Буюртма қилинган машинани қачон келишини сўраб диспетчерлар билан мулоқот қилиб ўтиришга ҳожат қолмади. Буюртмани расмийлаштириб то автомобил келгунича атиги 2­3 дақиқа вақт сарфланади.

3. Қулайлик ва оддийлик. Илова интерфейси тушунарли ва мантиқий. Буюртмани расмийлаштириш жуда осон ­ йўналиш ва нархни буюртма шаклида тўлдирса бўлгани. Энг яқин жойда жойлашган такси ҳайдовчисининг ўзи йўловчига қўнғироқ қилади.

4. Қўнғироқсиз буюртмалар. Шаҳарнинг интерактив харитасидан ўзи истаган русум, масофа ёки рейтингига кўра танлаш имкони. Истаган автомобилни танлаб, бошқа ҳайдовчиларга кўринмайдиган шахсий буюртмани амалга ошириш мумкин. Буюртма қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи хабар иловада кўринади.

5. Функционаллик. Кўплаб қўшимча опциялар саёҳатнинг қўшимча турларини кўрсатиш имконини беради ­ микроавтобус танлаш, болалар креслосининг борлиги кабилар.

6. Технологиклик. Буюртма қилган йўловчи ҳайдовчи билан орасидаги масофани ва таксининг белгиланган йўналишда ҳаракатланишини шаҳар харитасида кўриши мумкин. Аввал амалга оширилган йўналишдаги такси хизматини бир клик билан такрорлаш мумкин.

7. Хавфсизлик. Йўловчи ҳайдовчининг исми шарифи, ёши, автомобил русуми ва рақами, шунингдек бажарилган буюртмалари сонини кўриб туради. Ҳар бир ҳайдовчи лицензия ва келишувга эга. Буюртма қилмоқчи бўлган йўловчи ҳайдовчиларни аввалги йўловчилар қўйган баҳоларга қараб саралаши мумкин.

Рейтинг тизими туфайли фойдаланувчиларнинг ўзлари хизмат сифатини назорат қилишлари мумкин. Фойдаланувчиларнинг барча изоҳлари модераторлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ноинсоф ҳайдовчилар ёки йўловчилар блокланади.

Бизга қўшил ва "inDriver"нинг барча имкониятларига баҳо бер! Мобил иловасини юклаб олишингиз мумкин: indriver.ru/r/toshkentskun (iOS, Android ва Windows Phone).

*Йўловчи ташувчи "inDriver" интернет-агрегатори такси хизмати ҳисобланмайди. "Indriver Franchising" МЧЖ хизматларини Ўзбекистон ҳудудида ЯТ "Тимур Рахманов" амалга оширади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.