Спорт | 15:22 / 21.04.2016
1666
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» Ҳотам Бин Арфани сотиб олмоқчи

Франциянинг «Ницца» клуби Ҳотам Бин Арфа Англиянинг «Ливерпуль» клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Хабар қилинишича, мерсисайдликлар клуби 29 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиб олишни режалаштирган. «Қизиллар»га бу борада Мадриднинг «Атлетико», Франциянинг «ПСЖ» ва Италиянинг «Милан» клублари рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Бин Арфа Франция чемпионатида 30 учрашувда майдонга чиқиб 16та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.