Жаҳон | 10:06 / 23.04.2016
1761
1 дақиқада ўқилади

Таиланднинг собиқ бош вазири оламдан ўтди

23 апрель куни Таиланднинг собиқ бош вазири Банхарн Силпа-арча 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, у бироз аввалроқ астма туфайли шифохонага ётқизилганди.

Маълумот учун, у 1995-1996 йилларда Таиланд бош вазири бўлган.

Ушбу сиёсатчи 1980-1988 йилларда қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда мамлакат транспорт вазири бўлган. 1988 йилдан эса Таиланд саноат вазири сифатида ишлаган, 1990 йилдан ички ишлар вазирлиги раҳбари, бироз ўтиб, 1995 йилгача молия вазири сифатида фаолият кўрсатган.