Жаҳон | 12:47 / 25.04.2016
3684
2 дақиқада ўқилади

Физик олимлар энг хавфсиз пул турини аниқлашди

Физик олимлар илк марта оптик квант пуллари прототипи имкониятларини синаб кўрди ва улар энг хавсиз валюта турларидан бири эканига ишонч ҳосил қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Ҳозирда квант пуллари фақат лаборатория шароитида моделлаштирилади ва муомалага чиқарилмайди. Уларнинг қалбаки пуллардан ҳимоя тизими квант криптографияси тамойилларига асосланган. Анъанавий пуллардан фарқли равишда унда қабул қилиш ва узатишда жисмоний воситалар қўлланади, масалан электрон ва фотон ёрдамида.

Физик олимлар модель купюрани яратиб, уни алоҳида фотонлар поляризацияси билан кодлашди. Тадқиқот давомида квант ҳолатлари ўзгариши орқали кодлаш –эгасидан бехабар ҳолда купюрани кўчиришга йўл қўймайди.

Квант пуллари тўғрисидаги ғояни илк бор 1970 йилда Колумбия университети аспиранти Стивен Визнер илгари сурган. У, шунингдек, маълумотларни кодлаш учун алоҳида поляриз фотонларидан фойдаланишни таклиф этган. Режага кўра, ҳар бир квант банкнотаси алоҳида серия рақами билан белгиланиши лозим бўлган. Ушбу рақамда поляриз фотон фильтрининг ҳолати тўғрисида маълумот сақланади. Нотўғри фильтр қўлланган вазиятларда фотонлар комбинацияси ўчиб кетиши керак.