Apple ходимларини ёппасига ишдан бўшатмоқда
Apple корпорацияси кадрлар масаласи билан шуғулланувчи ходимлар сонини камайтира бошлади. Бу ҳақда Venture Beat хабар қилди.
Шундай қилиб, компания нафақат штатдан ташқари ишлайдиган HR-мутахассисларни, балки доимий расман фаолият юритувчиларни ҳам вазифасидан озод қилмоқда.
Тахминларга кўра, 100дан ортиқ ходим ишидан айрилиши мумкин. Бироқ Apple бу масалада ошкора маълум қилмади.
Ҳозиргача компания янги ходимлар сонини бир неча баробарга қисқартириб юборди, шунинг учун кадрлар бўйича мутахассисларнинг хизматидан воз кечишга қарор қилинди.
Манбага кўра, компания бонуслар тизимини ҳам ўзгартирган: агар HR-мутахассислар янги ходим маошининг 40 фоизигача мукофот олган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 10-15 фоизни ташкил этади. Баъзи ходимлар эса бонуслардан бутунлай маҳрум этилган.