Ўзбекистон | 09:49 / 27.04.2016
4234
1 дақиқада ўқилади

Марғилон Марказий боғи реконструкция қилинди

Марғилонда реконструкция ишларидан сўнг Марказий маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.

Боғ ҳудудига янги аттракционлар ўрнатилиб, 400 ўринли амфитеатр ва нуронийлар чойхонаси бунёд этилди, сузиш ҳавзаси ҳамда мини-стадион фаолият кўрсатмоқда.