Спорт | 16:18 / 01.05.2016
5679
2 дақиқада ўқилади

«Лестер» Раньери ва Маҳрезга молиявий жиҳатдан жозибали бўлган янги шартномалар таклиф қилмоқда

«Лестер» раҳбарияти бош мураббий Клаудио Раньери ва жамоа етакчиларидан бири, жазоирлик яримҳимоячи Риёз Маҳрез билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Италиялик мутахассисга йилига 3 млн фунт маош тайинланиши режалаштирган. Унинг ҳозирги маоши эса йилига 1,5 млн фунтни ташкил қилади.

Маҳрезга эса «Лестер» ҳафтасига 75 минг фунт тўлашга тайёр. Бу орқали эса у жамоадаги энг кўп маош олувчи Жейми Варди билан тенглашади.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, томонлар яқин ҳафталар ичида музокаралар столига ўтиришади, «Лестер» раҳбарияти бу масалани мавсум якунланмасдан ҳал қилишни истамоқда.

Манбанинг ёзишича, что Маҳрез«тулкилар» кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун йўлланмани ҳал қилгач, жамоадан кетмасликка қарор қилган.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига Англиянинг ва Испаниянинг гранд жамоаларидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар берилганди. Раньери эса ўз мураббийлик фаолиятини «Лестер»да якунлашни ният қилган.

Мавзуга оид