Жаҳон | 07:14 / 02.05.2016
2822
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда серб православ черковида кучли ёнғин чиқди

1 майда Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида Авлиё Савва номидаги серб кафедрал черковида кучли ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар ўт ўчириш бошқармаси вакиллари маълум қилдилар.

Маълум қилинишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 18:50 да (Тошкент вақти билан 2 май 03:50 да) бошланган. Ёнғинга 5 та мураккаблик даражасидан 3-даража берилди. Ёнғинни ўчиришга бир неча ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Таъкидланишича, ёнғин содир бўлган пайт черковда ҳеч ким бўлмаган.

Черков биноси 1850-1855 йиллар давомида қурилган ва шаҳар ҳукумати томонидан муҳофаза қилинувчи тарихий объектлар сирасига кирган.