Жамият | 10:49 / 04.05.2016
4388
3 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳибсда сақланган россиялик ҳаётдан кўз юмди

Америка ҳукумати Россия фуқароси Игорь Зязиннинг ҳаётдан кўз юмгани тўғрисидаги хабарни 3 май куни тасдиқлаган. У шу йилнинг апрель ойида Мексикадан АҚШга қонуний асосда ўтмоқчи бўлганида қўлга олинган эди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Американинг Сан-Диего иммиграция ва божхона хизмати вакили Лоурен Мак маълум қилган.

Мазкур нохушлик хусусида эълон қилинган расмий баёнотда қуйидагилар ҳақида сўз юритилган: "Зязин 24 апрель куни Сан-Исидро назорат-ўтказиш нуқтасидан АҚШга кирмоқчи бўлганида иммиграция ва божхона хизмати ихтиёрига топширилган ва ҳибсда сақланган. Зязин чегара ва божхона назорати ходимларига Россия паспортини кўрсатганидан сўнг, у 2009 йилда мамлакатдан чиқариб юборилгани аниқланган". Унинг АҚШга қонуний асосда ёки ноқонуний киришга урингани хабар қилинмаяпти. 

Лоурен Макнинг изоҳ беришича, "Америкага ноқонуний кириб келмоқчи бўлганлар автомобилларга яширинишлари мумкин, турли айланма йўллардан фойдаланишлари кўп учрайди". 46 ёшли Зязин билан бўлган воқеа умуман бошқачадир, деб тушунтирган Мак хоним. "У мамлакатга қонуний асосда киришга уринган, у чегара ходимларига ўз мақсадини аниқ билдирган ва яширинча киришга уринмаган". 

Баёнотда 2009 йилда Зязин қайси мамлакатга депортация қилинганига ойдинлик киритилмаган. Бу борада Лоурен Макнинг тушунтиришича, Америка томони Россия фуқаросини Мексикага депортация қилмаганлиги аниқ. Бу қоидага ҳам зиддир. Аммо унинг Мексикага чиқариб юборилгани ажабланарлидир".

Хабарларга қараганда, Зязин ҳибсда сақланган вақтда "фуқаролик ва иммиграция масалалари хизмати вакили билан учрашувни кутган". Бундан ташқари, "маълумотлар базаси текширилганда Россия фуқароси АҚШда судламагани аниқланган".

Зязин якшанба 1 май куни Сан-Диегодаги ҳибсхонада ҳаётдан кўз юмган. Муассаса ва фавқулодда хизматлар вакиллари тез ёрдам кўрсатишларига қарамай, унинг жонини сақлаб қола олишмаган. Эндиликда Зязиннинг ўлимига нима сабаб бўлганига паталогоанатомлар текширувидан сўнг аниқлик киритилади.