Фан-техника | 16:22 / 04.05.2016
3860
1 дақиқада ўқилади

Google фойдаланувчилар кўзига компьютер ўрнатмоқчи

Google корпорацияси фойдаланувчининг кўзига тўғридан-тўғри имплантант қилинувчи линза-компьютерга патент чиқарди. 

Патентда оптик куч билан созланувчи линза ҳақида гап боради. Қурилма "энергия тўпловчи антенна"дан озиқланади, уни кўз гавҳарига ўрнатишга тўғри келади.

Линза GPS, LTE ва NFC сигналларини узатиши мумкин ва кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлган кишиларга ёрдам беради. 

Бундан аввал Samsung компанияси фойдаланувчининг кўз косаси олдида дисплей ва камерани жойлаштирувчи контакт линзалар ишлаб чиқармоқчилиги тўғрисида маълум қилганди.