18:07 / 04.05.2016
4374

ОАВ: «МЮ» Гризманни «Атлетико»дан сотиб олиш учун 80 млн евро беришга тайёр

«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн «Манчестер Юнайтед» жамоасининг қизиқишлари доирасига тушган.

El Confidencial маълумотига кўра, инглизлар клуби ушбу 25 ёшли франциялик футболчига талаб этилган маблағни беришга тайёр. «МЮ» Гризманнинг шартномасида белгиланган трансфер қиймати 80 миллион евро эканини билади ва у учун шунча маблағ беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин англияликлар 75 миллион евро эвазига«Реал»дан Анхелт Ди Марияни трансфер қилганди.

Жорий мавсумда Гризманн жамоаси билан барча турнирларда жами 51 учрашув ўтказиб, 37 гол урди ва 7 марта голли узатмага муаллифлик қилди.

Top