Жамият | 18:36 / 06.05.2016
7610
1 дақиқада ўқилади

Боласини ит талаган аёл икки ойга қамалди

Қаровсиз қолдирилган ва бунинг натижасида ит талаб ташлаган боланинг онаси қўлга олинди ва икки ой муддатга қамалди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикасининг Талас вилояти ИИБ хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Талас шаҳридаги одамлар ит талаб ташлаган бола жасадини топиб олишади. Маълум бўлишича, онаси уни кўчада туғиб, ўша ерда ташлаб кетган экан.
 
ИИБ хабарига кўра, чақалоқнинг отаси ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Онаси 1991 йилда туғилган онаси эса, боласининг отаси айнан ким эканлигини эслай олмаяпти. Аёл ажрашган бўлиб, унинг қизчаси бор ва у ҳозир бувиси билан бирга.