Жамият | 00:32 / 09.05.2016
10896
2 дақиқада ўқилади

“Ёш чегарачилар” анъанавий ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

“Ёш чегарачилар” анъанавий ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг мамлакат босқичи якунланди. Шу муносабат билан Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Финал баҳсларида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида мувафаққиятга эришган 13  жамоанинг 130 вакили ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, биринчи тиббий ёрдам, тарих, чет тиллар, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунини биласизми?” каби 20 га яқин йўналиш бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. 

Сурхондарё вилояти вакиллари – Термиз шаҳридаги 1-академик лицейнинг “Сарҳад посбонлари” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тошкент вилояти шарафини ҳамоя қилган Нуробод энергетика ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг  “Энергетика” жамоаси иккинчи, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар саноат касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 

Мусобақада энг яхши натижа қайд этган 15 иштирокчи қўшимча номинациялар билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Мавзуга оид