Спорт | 17:39 / 09.05.2016
5522
1 дақиқада ўқилади
Камерунда аёллар футбол жамоаси дарвозабони машғулот вақтида ҳушини йўқотиб вафот этди
Камерундаги аёллар футболида "Фемина Старс" жамоаси дарвозабони Жанин Кристель Жомнанг 8 май куни ўйиндан олдинги машғулот жараёнида ҳушини йўқотиб вафот этган.
26 ёшли Жомнанг ҳушидан кетгач шифохонага олиб кетилган, лекин йўлда унинг жони узилган. Ушбу ёш спортчининг ўлими сабаби сифатида юрак хуружи хасталиги келтирилган.
Бироз олдинроқ, камерунлик яна бир футболчи фожиали тарзда вафот этганди. Бухарестнинг "Динамо" жамоаси аъзоси бўлган камерунлик Патрик Экенг "Вииторул" жамоасига қарши ўйин вақтида ерга қулаган ва шифохонага кетиш чоғида оламдан ўтганди.
Мавзуга оид
12:19 / 26.08.2023
Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
16:59 / 24.11.2022
ЖЧ-2022. Швейцария Камерунни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади
13:49 / 23.09.2022
Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Камерунни мағлуб этиб, ғалабали сериясини 7та ўйинга етказди
22:43 / 15.12.2021