11 май учун об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.