12 май об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.