Ўзбекистон | 14:40 / 12.05.2016
12507
1 дақиқада ўқилади

Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Ўзбекистон миллий банклараро тўлов хизмати бўлмиш Uzcard тизимида бугун, 12 май куни соат 10:55дан бошлаб алоқа узилиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг марказининг расмий сайтида хабар қилинган.

Хабар қилинишича, АТСдаги тармоқ ускуналарининг носозликлари туфайли онлайн терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилган.

Марказ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, мижозларга хизмат кўрсатишни тезда қайта йўлга қўйиш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.