Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:38 / 13.05.2016
3513
1 дақиқада ўқилади
«Боруссия» Дортмунд 19 ёшли Усмон Дембеле билан шартнома имзолади
Дортмунднинг «Боруссия» клуби Франциянинг «Ренн» жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзолангани ҳақида расмий хабар тарқатди.
Ҳозирча «Ренн» аъзоси бўлиб турган футболчи 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Футболчига жуда кўплаб жамоалар қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчи айнан дортмундликлар сафига бориб қўшилишни истади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, футболчи учун дортмундликлар 15 млн евро ва турли бонуслар орқали тўлов амалга оширади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш