Энг орзиқиб кутилган LG G5 смартфони Friends модуль концепциялари билан бир қаторда Mobile World Congress 2016 кўргазмасида намойиш этилган. Смартфон 33та соврин, жумладан, “Энг яхши мобил телефонлар ва ускуналар” олий мукофотини қўлга киритди.
Смартфонларда илк бор кенгбурчакли объективга эга икки камера пайдо бўлди.

LG G5 икки 8Мп ҳамда 16 Мп стандарт камера билан бойитилган – бири 78 градус стандарт кўриш бурчаги, иккинчиси эса 135 градус кенгбурчакли объективга эга. Бу смартфонларда шу пайтга қадар фойдаланилган энг кенг объектив ҳисобланади. 135 градусли кўриш бурчаги смартфонлардаги камералардан 1,7 баробар кенгроқ ва инсон кўзи билан кўриш бурчагидан 15 градусга кенг. Кенгбурчакли камера ёрдамида сиз, масалан, баланд бинолар ёки кенг объектларни уларгача бўлган масофани узайтириш заруратисиз осонгина суратга олишингиз мумкин.
Янада қулай бўлиши учун экран ҳамиша ёниқ туради.

Статистика бўйича фойдаланувчилар ўз смартфонларини кунига 150 мартагача ёқади, кўпинча шунчаки вақтни билиш ёки янги хабарларни текшириш учунгина ёқишга тўғри келади. LG G5 смартфонининг 5,3 дюймли дисплейи “Ҳамиша ёниқ” функциясини таклиф этади. Асосий смартфоннинг ўзи уйқу режимида бўлишига қарамасдан дисплей танаффуссиз вақт ва санани кўрсатиб туради. Муҳим учрашувларда, кинотеатрда ёки қўлларингиз банд бўлганда бу жуда қўл келади.
Daylight Mode - кундузги чироқ режими. Ушбу режим замонавий технология таклиф этадиган автоматик ёрқинликка қўшимча сифатида кўчада экраннинг янада рангин кўринишини таъминлайди. Атроф ёрқинлик даражасини ҳисобга олиб, G5 дисплей ёрқинлигини бир зумда 800 нитгача кўпайтиради ёки камайтиради.
LG’дан биринчи модуль типидаги ва LG Playground имкониятларига эга смартфони

CAM Plus – универсал камера модули ҳисобланади, худди алоҳида фотокамера сингари қулай ушлаш ва осон бошқариш учун уни батарея бўлмаси орқали улаш мумкин. У одатда рақамли фотокамераларда бўладиган ишга тушириш/видео ёзиб олиш ва кичиклаштириш-катталаштириш тугмаларига эга.








