Жаҳон | 10:22 / 13.05.2016
3458
1 дақиқада ўқилади

Мексика бўғозидаги нефть платформасида нефть сизиб кетди

Мексика бўғозидаги нефть сизиши рўй берди ва сизиб чиққан нефть 337,8 минг кубометрдан ортиқ майдонни қамради. Бу ҳақда АҚШ қирғоқ мудофааси сайтида хабар қилинган.

Аниқлик киритилишича, нефть сизиши Луизиана штати таркибидаги Тимбальер ороли жанубидан 144,8 км масофада қайд этилган.

Бу ҳодиса Royal Dutch Shell компаниясига тегишли 4та нефть қудуғини бир-бирига боғловчи қувурда рўй берган.

«Бизга бу муаммо бартараф этилгани ҳақида хабар келиб тушди», — дея маълум қилинган ҳарбий хизмат хабарида.

Royal Dutch Shell ходимлари ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Соҳилбўйи хизмати вертолётлар орқали вазиятни назорат қилган, ҳудудга махсус гуруҳлар юборилган.