Жаҳон | 09:36 / 13.05.2016
2990
1 дақиқада ўқилади

Mitsubishi’нинг бош идорасида тинтувлар ўтказилмоқда

Япония давлат ерлари, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги ходимлари  Минато туманида жойлашган Mitsubishi Motors компанияси бош идорасида тинтув ишларини олиб бормоқда деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

Аниқлик киритилишича, концерн айрим моделларининг ёқилғи сарфига оид рақамларни қасддан қалбакилаштиргани билан боғлиқ можаролар тинтувларга сабаб бўлган. 

12 май куни Япониянинг яна бир йирик автокомпанияси Nissan Mitsubishi Motors’нинг 34 фоизлик назорат акциялар пакетини харид қилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.