Шоҳрух рэпер нега аввал фарзандли бўлиб, кейин уйланганига изоҳ берди
Куни-кеча Шоҳрух рэпернинг уйлангани ҳақида маълумот берилган эди. Ёдингизда бўлса Шоҳрух яқинда ўғил фарзанди туғилганида унинг суратларини инстаграмдаги саҳифаси орқали жойлаштиргач, мухлислар Шоҳрухнинг сирли равишда уйланганлигига амин бўлганди. Кеча хонанданинг тўй суратлари интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мухлислар Шоҳрухнинг аввал фарзандли бўлиб, кейин уйланганлигидан ҳайратланди.
Бунга жавобан эса хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида турмуш ўртоғи билан тушган янги суратни жойлаштириб, унинг остига қуйидагича изоҳ қолдирди:
“2,5 йил аввал қонуний никоҳ ва "загс"дан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросим ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик. Ортиқча гап сўзларга ҳожат йўқ”.
Мавзуга оид
08:12 / 21.10.2020
Тошкентда карантин қоидалари бузилган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ташкилотчиси жаримага тортилди
14:35 / 18.09.2020
Карантинни бузган санъаткорлар: Сенат қўмитаси раиси буни ҳурматсизлик деб баҳолади, Маданият вазирлиги баёнот билан чиқди
10:40 / 17.09.2020
Ҳайдовчига беш миллион, артистга бир миллион жарима: мантиқ қаерда қолди, қонунийлик-чи?
15:10 / 16.09.2020