Ўзбекистонда концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни солиққа тортиш бўйича янги тартиб режалаштирилмоқда. Адлия вазирлиги бу ҳақда президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Таклиф қуйидагича: 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ижрочилар ва ижодий жамоаларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ барча хизматлари солиқ органларининг “Soliq” мобил иловасида рўйхатга олинади.

Ижрочилар 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида, қатъий белгиланган миқдорларда тўлайди. (Меҳнат шартномаси асосида меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ижодий фаолият бундан мустасно).

“Бир хизмат – бир тўлов” тамойили доирасидаги солиқ миқдори санъаткорнинг рейтинги ва хизмат кўрсатилган жойга боғлиқ бўлиб, базавий ҳисоблаш миқдори билан ўлчанади:

  • 1-рейтинг гуруҳи ижрочилари: Тошкент шаҳрида – 3 БҲМ (ҳозирда 1 млн 236 минг сўм); Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – 2 БҲМ (ҳозирда 824 минг сўм); бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1 БҲМ (ҳозирда 412 минг сўм).
  • 2-рейтинг гуруҳи ижрочилари: Тошкент шаҳрида – 2 БҲМ; Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида – 1 БҲМ; бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 0,5 БҲМ.
  • 3-рейтинг гуруҳи ижрочилари: Тошкент шаҳрида – 1 БҲМ; Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – 0,5 БҲМ; бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 0,25 БҲМ.

Юқорида келтириб ўтилган тартиб 2026 йил 1 сентябрдан жорий этилган тақдирда, шу санадан эътиборан концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчилар учун якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.

Ижрочилар томонидан мобил иловага тегишли маълумотлар киритилмаслиги ва белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилмаслиги – лицензия талабларини қўпол равишда бузиш