Жамият | 08:43 / 13.05.2016
47522
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги “Яккасарой” тўйхонасида Шоҳрух репернинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди 

12 май куни 2 ёшли фарзанднинг отаси Шоҳруҳ репер Злата билан турмуш қурди.

Ўзбек эстрадасида рэп йўналишида куйловчи хонанда Шоҳрух ўзининг никоҳ оқшомини Тошкент шаҳридаги муҳташам “Яккасарой” тўйхонасида нишонлади. Тўйга ташриф буюрган эстрада вакиллари ёшларни ушбу кеча билан табриклаб, тармоқларга турли фотосуратларни жойлай бошлашди. Бу эса фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди. Сабаби, у ўзининг инстаграмдаги саҳифасига Злата ва ўғлининг суратларини тез-тез жойлаштиргани учун барча Шоҳрухни аллақачон оила қуриб, фарзандли бўлган деб ҳисоблар эди.

Маълум бўлишича, Шоҳрух ва Злата қонунан никоҳдан ўтишган, тўйларини эса ҳали нишонлашмаган. Халима Ибрагимованинг мухлисларни қийнаган саволларга жавобан айтишича, никоҳ базми шу бугун ўтказилди ва "Шоҳрух ўғлининг онасига уйланди".

Шоҳрух ва Златанинг 2 ёшли Ислом исмли ўғли бор.