Спорт | 12:42 / 16.05.2016
10102
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик мухлислар ўз жамоаси стадионига ўт қўйиб юборди

Туркия чемпионатининг 33-турида «Эскишеҳирспор» жамоаси ўз уйида «Башакшекир»ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Суперлигада қолиш вазифасини уддалай олмади. Шундан сўнг ғазабланган маҳаллий мухлислар ўз севимли жамоаларининг стадионда ўт қўйишди.

Ашаддий мухлислар фақатгина трибуналарда эмас, майдонда ҳам ёнғин чиқаришган. Бу ҳодиса туфайли жароҳатланган 3 киши шифохонага ётқизилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш