Жаҳон | 18:12 / 17.05.2016
3010
1 дақиқада ўқилади

Бағдод яқинида яна бир портлаш юз  берди

Бағдод шаҳри яқинидаги ҳудудда, Ас-Садр шаҳарчасида яна бир портлаш содир этилиши натижасида 19 киши ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Спутник агентлиги Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Сешанба куни Ироқ пойтахтининг шимоли ва жанубидаги ҳудудларда 2та портлаш юз берди ва жами 38 киши ҳалок бўлиб, 70дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу портлашлар учун ҳозирча ҳеч қайси ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.