Фан-техника | 16:49 / 17.05.2016
4414
1 дақиқада ўқилади

Google компанияси янги – Spaces мессенжерини ишга туширди

Google компанияси янги мессенжер – Spaces’ни ишга туширди. У унча катта бўлмаган гуруҳлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилган.

Google лойиҳасининг бошқа мессенжерлардан ажралиб турувчи жиҳати шундаки, ёзишмаларнинг кўриниб туришидадир. Ҳар бир хабар изоҳлар билан бирга алоҳида кўриниб туради. Хабар сифатида тамоқдаги саҳифаларни, сайтларнинг ҳаволаларини, “ютуб”даги роликларни ёки фотосуратларни жўнатиш мумкин.

Мессенжердан фойдаланувчиларнинг барчаси йиғилиши мумкин. Гуруҳга аъзо қилиш, фақатгина бошқа сайтлардаг ёки мессенжерлардан ҳавола юбориш орқали бўлади. Шунга қарамай, Google орқали бу ишни амалга ошириб бўлмайди, чунки бу Google Hangouts мессенжерига юклатилган.

Мессенжердан iOS ва Android тизимли мобиль қурилмалари ҳамда Google’нинг махсус кенгайтмали браузери орқали фойдаланса бўлади.