Жаҳон | 09:47 / 18.05.2016
2993
1 дақиқада ўқилади

Трамп Орегондаги праймеризда ғалаба қозонди

Республикачилар партиясининг Орегон шататидаги дастлабки сайловларида миллиардер Дональд Трамп ғолиб бўлди, дея хабар беради Fox News.

CNN берган маълумотларга кўра, 58 фоиз овоз ҳисоб-китобидан кейин Трамп 65,9 фоиз, унинг дастлабки пойгадан чиқиб улгурган рақиблари Жон Кейсик ва Тед Круз эса - 17,5 ҳамда 16,5 фоиздан овозга эга бўлишди. 

Ўз навбатида, Демократик партиядан президентликка номзодлар орасидан ким ғолиб бўлгани ҳозирча номаълум: 64 фоиз овоздан сўнг вермонтлик сенатор Берни Сандерс 53 фоиз, АҚШнинг собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтон эса 47 фоиз овоз тўплашди. 

Бундан аввал Клинтон Кентуккидаги праймеризда ғалаба қозонгани боис ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирди. Бу ерда у Сандерсдан 0,5 фоизга ўзиб кетди.