Хитойнинг Xiaomi компанияси Bluetooth 4.0 ёрдамида смартфонга уланувчи 90 Minutes Smart Suitcase номли «ақлли» жамадон намойиш этди. Бу ҳақида Gizmochina хабар беради.
Жамадоннинг ажралиб турувчи жиҳати – бу унинг iOS ва Android қурилмаларига улана олиш имкониятидир. Шу хусусият билан жамадон эгасини ўғрилик ёки қулфни бузишаётганда огоҳлантиради. Шунингдек, жамадондаги қулфларни масофадан бошқариш ҳам мумкин.

Жамадон корпуси алюминий-магнийли қотишмадан тайёрланган бўлиб, оғирлиги 4,4 килограммни ташкил этади. У 550x375x215 мм ўлчамда 31 литр ҳажмга эга. Қурилмани яратишда Германия дизайнерлари иштирок этган.
Xiaomi’нинг “ақлли” жамадони 1999 юань (310 доллар атрофида) ҳисобида сотилади.
















