Фан-техника | 15:22 / 18.05.2016
6476
1 дақиқада ўқилади

YouTube'да iPhone орқали балиқ тутиш усули кўрсатилди

Австралиянинг How Ridiculous видеоблогерлари iPhone'да балиқ тутиш кўрсатиб берилган роликни суратга олишди. Видеотасма 17 май куни YouTube каналида намойиш этилган. 

Роликни суратга олишда қармоққа бириктирилган эски смартфондан фойдаланилди. Видео муаллифи Бретт Стэнфорд ўз девайсига йирик балиқни илинтириб, уни ласось деб атади. Сўнгра балиқни қўйиб юборишди. 

Стэнфорднинг Mashable'га ҳикоя қилишича, iPhone орқали балиқ тутиш видеотасмада кўринганидек осон бўлмаган. У тахминан 15 дақиқа балиқ овлади, роликда эса бутун жараённинг муваффақиятли якун топгани кўрсатилган.