Дирҳам биринчи марта 1973 йилнинг 19 майида, Бирлашган Араб Амирлиги ташкил топган кундан 534 кун ўтиб жорий қилинган. 

Шу муносабат билан бугун эътиборингизга бир дирҳамга сотиб олиш мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини ҳавола этамиз.

1. Конус музқаймоғи
БАА йил бўйи қуёш қиздириб турадиган мамлакат, шу боис бундай маконда музқаймоқдан яхши нарса борми?!

2. Чипслар
Бу фойдали истеъмол маҳсулоти эмаслигини яхши биламиз, лекин улар кутилмаган вазиятларда қўл келади. 

3. Идишлардаги сув
У иссиқ кунда чанқоқни қолдириш учун ҳаётий муҳим бўлган манбалардан бири. 

4. Карамель
У ширинликни севувчилар учун олам-олам ҳузур бағишлайди.

5. Мевали йогурт
Ширин, аммо фойдали нарса егингиз келяптими? Унда мевали йогуртлар сиз учун ажойиб туҳфа.

6. Чоки-чоки шоколади
Бир дирҳамга сотиб олиш мумкин бўлган БААдаги машҳур шоколад.

7. Мевали шарбат
Агар сиз чанқасангиз-у, сув чанқоғингизни боса олмаса, у ҳолда мевали шарбатлар сизни тетиклаштиришга ёрдам беради. 

8. Мева ва сабзавотлар
Агар тўғри овқатланиш тарафдори бўлсангиз, олма, банан каби мевалар ёки бодринг ва карам каби сабзавотлар сиз учун айни муддао. 

9. Сомса
Ким бундай мазали егуликдан воз кеча олади? БААда учбурчак шаклдаги сомсалар ичидаги қийма таркиби турлича бўлиши мумкин. Ўзингизга маъқул келадиганини танланг ва чой билан маза қилиб истеъмол қилинг.