Light | 00:55 / 19.05.2016
9131
2 дақиқада ўқилади

Қуёш билан биргаликда айланувчи уй

Куннинг қайси палласи – эрталаб, тушлик ёки шом бўлишидан қатъи назар уйингиз деразалари доим қуёш нури таралаётган томонга қараб туришини истаганмисиз? PATH Architecture дизайнер ва архитекторлар гуруҳи ноёб кичик уйча яратишди.  359 деб номланувчи бу уйни ҳаттоки ёш бола ҳам керакли йўналишга осонгина айлантириши мумкин. Лойиҳа бўйича икки қаватли бино 3.6х3.6 м ҳажмдаги 144 кв.м. умумий майдонга эга. Уйнинг олд қисми катта шиша ойналар билан жиҳозланган. Бинонинг биринчи қаватида ошхона учун жой, ихчамгина меҳмонхона,  душ ва ҳожатхонага эга санузел мавжуд. Ётоқхона иккинчи қаватда жойлашган бўлиб, бироқ бу ерни офис ёки ўйин хонаси сифатида жиҳозлаш ҳам мумкин. 

Ҳозирда компания уйнинг навбатдаги талқини устида иш олиб бормоқда. Унда умумий канализация тизимига уланишни талаб этмайдиган биотуалет ҳамда қуёш панелига эга том ўрнатилган бўлади.