Жаҳон | 14:52 / 20.05.2016
3495
1 дақиқада ўқилади
Европа Иттифоқи КХДРга нисбатан қўшимча сакциялар киритди
Европа Иттифоқи КХДРга нисбатан санкциялар миқдорини кенгайтирди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши расмий порталида ахборот берилган.
Қора рўйхатда Шимолий Кореянинг 18 нафар фуқароси киритилган. Буларга оммавий қирғин қуроллари, хусусан, ядро ва баллистик ракеталари ишлаб чиқаришга рухсат берган юқори лавозимли ҳарбийлар киради. Бундан ташқари, санкция рўйхатига КХДРда ядро қуролли ишлаб чиқаришга асосланган ҳарбий соҳага асосланган компания ҳам киритилган.
Бундан келиб чиқадики, айни вақтда, Шимолий Кореяга нисбатан санкцияга киритилган компаниялар сони 42 тага, шахслар сони 66 нафарга етди. Улар Европа Иттифоқи ҳудудида ҳаракатланиши ва шу ҳудуддаги банкларда ҳисоб-рақам сақлаши тақиқланади.