Фан-техника | 18:28 / 20.05.2016
7328
1 дақиқада ўқилади

Google 2016 йилнинг энг яхши  Android-иловаларини эълон қилди

Google I/O 2016 доирасида  Google Play Store Awards мукофотини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 10та номинация бўйича Play Store онлайн-магазинининг 2016 йилдаги энг яхши Android-иловалари тақдирландилар. 

Энг яхши илова - Houzz деб топилди, унинг ёрдамида хонадон дизайни ва интерьерини танлаш мумкин бўлади.
Энг яхши оилавий илова - Thinkrolls;
Энг яхши ўйин - Clash Royale;
Энг яхши ўйинлар сервиси - Table Tennis Touch;
Энг инновацион илова -  NYT VR;
Энг илғор инди-илова -  Alphabear;
Энг етакчи стартап - Hopper;
Янги технологияларни қўлловчи энг яхши илова -  World Around Me.