Light | 08:43 / 20.05.2016
117888
6 дақиқада ўқилади

Вазнни камайтириш воситалари

Занжабил (имбирь) ҳам лимон каби азалдан инсонлар томонидан жуда кўп касалликларга қарши самарали восита сифатида ишлатилиб келинмоқда. Бу иккала ўсимлик ўзининг ортиқча ёғни эритиш хусусияти билан машҳурдир. Озиш учун занжабил ва лимон – ғаройиб илдиз билан ёрқин цитрус меванинг фойдали томонларини қандай бирлаштириш мумкин?

Фойдали маълумот

Занжабил нимаси билан фойдали? Унинг кимёвий таркибида 400 га яқин фойдали элементлар мавжуд. Ушбу илдиз ўз таркибида жуда керакли бўлган аминокислоталар, углеводлар, оз миқдорда ёғ, кўп миқдорда целлюлозани сақлайди. Занжабил витаминларга жуда бой (В-гуруҳ витаминлари, аскорбин килотаси, токоферол, витамин К ни алоҳида таъкидлаш керак). У ўзининг таркибида калий, фосфор, магний, темир, кальций, рух ва шу каби бошқа микро- ва макроэлементларни, эфир мойини сақлайди. Бу ўсимлик илдизининг калориялилиги унинг қай ҳолатда эканлигига боғлиқ – 100 г барра илдизнинг энергетик қиймати 80 ккал га тенг, қуритилган ҳолатда эса бу кўрсаткичи деярли 4 марта ошади (тахминан 330 ккал/100 г ни ташкил қилади). 

Занжабил қомат учун нимаси билан фойдали? У метаболизм жараёнини тезлаштиради, ёғнинг эриши тезлигини оширади, иммун тизимини оширади, шлаклардан фориғ қилади, овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради, спорт билан шуғулланганда мушакларга тушадиган оғриқларни қолдиради (спортсиз эса қоматни яхшилашнинг имкони йўқ). Занжабил тери таранглигини оширади – шу туфайли тананинг бўшашганлиги камроқ сезилади, бу эса вазн йўқолаётганлигидан дарак беради. Занжабилнинг ҳиди иштаҳани очади. Бироқ шу билан бирга, занжабилнинг ножўя таъсирларини ҳам унутмаслик керак. Бу таъсирларга ошқозон яраси касаллиги, ҳомиладорлик, лактация даврлари, бу ўсимликни кўтара олмаслик каби ҳолатлар киради.      

Лимон қомат учун нимаси билан фойдали?

Бу мева бизнинг танамиздаги ички муҳитнинг реакциясини нормаллаштиради (у ишқорли маҳсулотлар туркумига киради). У кам калорияли мева ҳисобланади (100 г лимон 34 ккал га эга). Бу нордон мева ўз таркибида аскорбин кислотасини сақлаш бўйича етакчи ўсимликлардан бири ҳисобланади. Диетологларнинг фикрича, бу витамин озиш суръатини оширади. Лимон ўз таркибида целлюлоза сақлайди, бу модда овқат ҳазм қилиш аъзолари ишини яхшилайди, танани зарарли моддалардан тозалайди. Метаболизм жараёнининг тезлашишига органик кислоталар ёрдам беради. Лимон ўз таркибида ёғлар алмашинуви учун зарур бўлган элемент – кальций сақлайди. Бу цитрус мева инсоннинг иш қобилиятини оширади, кайфиятни яхшилайди, тери тонусини оширади. Лимонни ўткир босқичдаги нефрит, ошқозон яраси касаллиги, панкреатит, гастрит зўриққан пайтда истеъмол қилиш тақиқланади.                

Занжабил лимон билан биргаликда озишга ёрдам беради – бу мевалардан кўпинча хушбўй ёғ эритувчи ичимликлар тайёрланади. Таъмни яхшилаш ва бу воситаларнинг самарадорлигини ошириш учун бу ичимликларга баъзи қўшимчалар қўшилади. Ичимликнинг бир марталик порцияси унинг таркибига қараб 0,5-1 стаканни ташкил қилади. Тайёр занжабил ичимликларини сузгичдан сузиб олиш керак, агар бундай қилинмаса унинг таъми жуда ўткирлашиб кетади. 

Озиш учун занжабил, лимон ва асалдан биргаликда фойдаланиш  

100 г занжабил илдизини тозалаб, уни майдаланг. Ҳосил бўлган массани бирор идишга солиб, устидан 1,5 л қайнаб турган сув қуйинг ҳамда 20 дақиқа дам олдиринг. Ҳосил бўлган бу занжабил ичимлигига 1 та лимон шарбатини сиқиб чиқаринг, 1 ош қошиқ табиий асалдан қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани яхшилаб аралаштиринг. Агарда қўл остингизда барра занжабил илдизи бўлмаса, унинг ўрнига кукун ҳолидагисидан фойдаланиш мумкин (1,5-2 чой қошиқ).     

Бу компонентлардан яна целлюлитга қарши боғлама учун аралашма ҳам тайёрлаш мумкин. Қайнаб турган сувда 0,5 стакан асални иситинг (40 градусдан ошиб кетиши керак эмас). 5 томчи лимон эфир мойидан ва янчилган занжабилдан бир чимдим қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани танангизнинг муаммоли жойига суртинг, устидан плёнка ўраб, ярим соат ушлаб туринг.

Озиш учун занжабил, бодринг, лимондан биргаликда фойдаланиш

Бодринг сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга бўлган паст калорияли парҳез сабзавот ҳисобланади. Бу сабзавотдан занжабил-лимонли ичимликнинг компоненти сифатида фойдаланиш мумкин. Ялпиз барглари эса бу ичимликка янада ёқимли таъм беради.

Ичимликни тайёрлаш учун 4 см атрофидаги занжабил илдизини тозаланг ва майдаланг. Лимон ва бодрингни ювиб, паррак-паррак қилиб ингичка қилиб кесинг. 500 мл қайнаб турган сувга занжабилни қўшинг ҳамда оловдан олинг. Устини ёпиб, дам олдиринг. 15 минутдан сўнг унга бодринг ва лимон бўлакчаларини ҳамда бироз эзилган ялпиз баргларини қўшинг. 10-15 минутдан сўнг 1 ош қошиқ асал қўшиб, аралаштиринг.         

Озиш учун занжабил, лимон, ялпиздандан биргаликда фойдаланиш

Занжабил илдизини тозаланг ва янчинг (6 чой қошиқ бўлиши керак). Лимон ёки лаймнинг шарбатини сиқиб чиқаринг ҳамда бу шарбатдан 6-8 чой қошиқ ўлчаб олинг. Шишали идишга занжабилни солинг, шарбатни қўшинг, устидан 1,5 л қайнаб турган сув солинг. Бироз эзилган ялпиз баргларини қўшиб, устини ёпиб, дам олдиринг.    

Хулоса ўрнида

Занжабил ва лимондан тайёрланган ичимликлар сизнинг озиш бўйича кўраётган чора-тадбирларингизда ёрдам бериши, унинг самарадорлигини ошириши мумкин, бироқ унинг ўзинигина истеъмол қилиш билан озиб бўлмайди.