MyTaxi: Фарғонада такси чақиришнинг янги тури ишга туширилди
21 майдан бошлаб Фарғона кўчаларида таксининг янги тури — MyTaxi хизмати ишга тушди. Энди такси хизматидан фойдаланиш учун ҳеч қаерга қўнғироқ қилиш ёки кўчада туриб уни кутиш шарт эмас.
Сиз фақатгина қаердалигингизни аниқловчи дастурни телефонингизда ишга туширишингиз кифоя қилади. Бир тугма босиш оркали яқиндаги такси хизматингизга шай ҳолатда пайдо бўлади.
MyTaxi иловаси – ҳайдовчи ва йўловчини ўзаро боғлайдиган хизмат тури. Замонавий технологиялар ёрдамида сиз қисқа вақт ичида такси чақириш имконига эгасиз.
Нархлар билан қизиқаяпсиз, шундайми?
3 километргача бўлган масофага 2500 сўм. Қолган ҳар бир километр учун 500 сўмдан тўланади.
MyTaxi фаолиятини бошлаганининг илк кунида компания асосчиси Акмал Пайзиев ўз автомобилида ишга тушди! Соат 9:00 дан 15:00 га қадар йўловчилар MyTaxi раҳбари бошқараётган таксини буюртма қилишди.
Хизмат асосчиси ўз машинасида йўловчилар манзилиига бепул етказиб қўйди. Йўловчилар эса йўлма-йўл ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва таклифларини билдириб ўтишди.
MyTaxi иловасини App Store ва Google Play орқали юклаб олишингиз мумкин:
— Android учун юклаб олинг: http://www.goo.gl/PTFQtO
— iPhone учун юклаб олинг: http://www.goo.gl/rJ7hSP
MyTaxi — Тошкент ва Фарғона шаҳарларида осон такси чақириш хизмати. Ушбу хизматга буюртма беринг ва буни дўстларингиз билан улашинг.
Мавзуга оид
17:00 / 07.04.2020
MyTaxi зарур нарсаларни етказиб беради
11:37 / 29.03.2020
«Онлайн бозор ўсади, бошқа кўп сегментларда инқироз кузатилади». Акмал Пайзиев бизнесни сақлаб қолиш стратегиялари ҳақида
15:14 / 28.11.2018