Кўпчиликка маълумки, ҳар бир маҳсулот турли калорияга эга бўлади. Лекин уларнинг фарқи қандай бўлишини тасаввур қила оласизми? 

Тўғри овқатланиш тарзига амал қилувчи инсонларга турли хилдаги маҳсулотларни 200 калория қийматида намойиш этувчи wiseGEEK ахборот сайтининг тадқиқоти қизиқ бўлса керак.

Солиштиришни тўғри кўрсатиб бериш учун фотосуратлар бир хил камера орқали диаметри 26 см бўлган ликопча ва 16 см бўлган косачаларда суратга олинган.

Тажрибада калорияси камроқ маҳсулотлардан калорияси кўпроқ бўлганларининг фотосуратларини ажратиб чиқилда. Шуни ёдда тутинг, бу лойиҳа фақатгина калорияларнинг сонига аҳамият беради (айтгандек, ўрта ёшдаги инсон учун кунига ўртача 2000-2500 калория қабул қилиш масадга мувофиқдир) ва бошқа озиқланиш учун керак бўлган муҳим кўрсаткичларни кўриб чиқмайди.

1. Сельдер (1425 грамм = 200 калория).

2. Брокколи (588 грамм = 200 калория).

3. Кичик сабзи (570 грамм = 200 калория).

4. Кока-кола (496 мл = 200 калория).

5. Олмалар (385 грамм = 200 калория).

6. Консерваланган яшил нўхат (357 грамм = 200 калория).

7. Узум (290 грамм = 200 калория).