Фан-техника | 11:20 / 22.05.2016
3985
1 дақиқада ўқилади
Solar Impulse 2 Оҳайога қўнди
Қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 учувчиси Оҳайо штатида самолётни қўндирди. Бу ҳақда лойиҳа твиттерида хабар қилинди.
“Учувчи Андре Боршберг бортда ёқилғи бўлмаган ҳолда 17 соатлик парвоздан сўнг Дейтон шаҳрида самолётни қўндирди”, - дейилади хабарда.
“Қуёш самолёти” учун Дейтонга қўнишни амалга ошириш рамзий аҳамиятга эга. Чунки айнан шу шаҳар инсоният тарихида илк аэроплан парвозини амалга оширган ака-ука Райтларнинг ватани ҳисобланади.