Семизликнинг энг катта хавфи аниқланди
Финляндия молекуляр тиббиёт институтидаги Тару Тукиайнен бошчилигидаги олимлар гуруҳи семизлик тананинг турли тўқима ва органларидаги генлар фаоллигининг ўзгаришига олиб келишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари ҳар йили бўлиб ўтадиган Европанинг инсон генетикаси жамияти конференциясида намойиш этилди.
Тадқиқотчилар семизликдан азият чекувчи беморлар ҳамда соғлом кишиларнинг мия ҳужайралари ва ички органларидаги 44 хил тўқима типини танлаб олишди. Олимларнинг мақсади ген экспрессияси ва тана индекси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўлган. Олимлар семизликда барча турдаги тўқималарда генда ўзгаришлар кузатилишини аниқлашди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси тана массасининг мунтазам ўсиши сурункали яллиғланишни ўз ичига олган тизимли касаллик эканлигига исбот бўла олади. Шуниси қизиқки, баъзи тўқималар бошқа тўқималар билан биргаликда ҳаракат қилади, улар бир-бирини тўлдиради ёки аксинча уларнинг функциясини ишдан чиқаради. Масалан, ёғ тўқималари ва буйракусти бези овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи гормонларни ишлаб чиқаради ҳамда метаболик фаоллигини камайтириб ёки кўпайтириб, массадаги ўзгаришларга қарама-қарши таъсир кўрсатади.
Шунингдек олимлар ортиқча вазн овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик қилишини аниқлашди. Тана индексининг ошиши ошқозон-ичак трактининг турли қисмларида Крон касаллигига доир генлар фаоллигининг ўзгариши билан боғлиқ.
Семизлик билан курашишнинг энг самарли йўли - соғлом ҳаёт тарзига бутун умр риоя қилиб яшаш қийин. Айнан шу сабаб олимлар инсон организмидаги биологик жараёнларни самарали бошқариш усулларини излашмоқда.